Электрон почта манзил:

j.namangan@sud.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

(+998 69) 227-81-10

Манзил:

Наманган шаҳар, Н.Намангоний кўча, 10 уй

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СУДИ РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Таълим муассасасида билим олаётган ўқувчи-ёшлар билан турли соҳа вакиллари, раҳбарлар иштирокида учрашувлар ўтказиш ёшларнинг эртанги ҳаётида, маълум бир касб танлашида муҳим омил ҳисобланади. Айни жиҳатдан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейи ўқувчилари билан ўтказилган “Судья ва ёшлар” учрашуви ҳам эртанги фаолиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ташкилотлари билан боғлаш ниятидаги кўплаб йигит-қизларга ўзига хос мотивация бўлди.

Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов иштирокида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатимизда одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мазкур жараёнларда судларнинг ўрни, суд идораларининг асосий вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Очиқ мулоқот, самимий суҳбат тарзида давом этган учрашувда вилоят суди раиси ўқувчилик ва талабалик йилларини эсга олиб, Янги Ўзбекистон ёшларига яратиб берилаётган бугунги шароитларни эътироф этди. Судьялик касбининг адолатни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар мустаҳкам билим олишга интилиши, ўз устида ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган академик лицейида бугунги кунда жами 360 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Албатта улар орасида суд-ҳуқуқ соҳасига қизиқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Айни жиҳатдан, юзма-юз мулоқотда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят суди раисига мурожаат қилдилар. Йигит-қизларнинг саволларига ҳаётий мисоллар, амалиётда учрайдиган воқеа-ходисалар билан жавоб қайтарилгани бўлажак ҳуқуқшуносларни суд тизимига, судьяликка бўлган қизиқишини оширди.


Жонли мулоқотларга бой ўтган учрашув якунида вилоят суди раиси томонидан таълим муассасасининг фаол ўқитувчи ва ўқувчиларига фахрий ёрлиқ ва китоблар топширилди.

Баҳодир Мўминов,

Наманган вилояти судининг ахборот хизмати раҳбари

СУД ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

Наманган вилояти суди раиси томонидан ҳар бир туман, шаҳар, туманлараро судларида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув-мулоқотлар ўтказиляпти.

Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьялари ва ходимлари билан бўлиб ўтган ана шундай мулоқотларда вилоят суди раиси суд тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш, уларни келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этиш бўйича муҳим кўрсатма ва топшириқларни берди. Суд идорасида фаолият олиб борадиган инсон борки, асосий вазифаси одил судловни таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бу каби фикрлар фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида ўтказилган йиғилишда ҳам айтиб ўтилди. Ҳар бир судья ва ходим билан бирма-бир суҳбатлашилиб, адолатни қарор топтирувчи шахс бундай иллатдан буткул холи бўлиши кераклиги тушунтирилди.

СУД ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ТАДБИРЛАРИДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Республикамиз миқёсида ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги дарахт экиш акциясида Наманган вилояти судлари жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди судьялари ва ходимлари акция доирасида «Ўзбекистон темир йуллари» акциядорлик жамиятининг Чуст станциясида бўлиб, ҳудудга 25 туп арча дарахти ўтқаздилар.

Шунингдек, суд биноси ҳовлисига турфа хил гуллар экилиб, атроф-муҳит ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

Наманган вилояти судида “Суд тизимида коррупциянинг олдини олиш” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди.


Видеоконференцалоқа тарзида вилоятдаги барча судьялар, тизим ходимлари иштирок этган тадбирда Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ҳақида гапириб, бу борадаги энг муҳим жиҳат – судьяларнинг билими, профессионал касбий лаёқатидан ташқари маънавияти, ҳалоллиги ҳам юксак бўлиши лозимлигига урғу берди.


Йиғилишда вилоят судларида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди. Бу борада масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилиб, қатъий назорат олиб бориш белгиланди.


ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Наманган вилояти маъмурий судида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.


Унда Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг талабалари вилоят судига ташриф буюриб, маъмурий судлар фаолияти билан танишдилар.


Тадбирда дастлаб судьялар томонидан маъмурий судларнинг ташкил этилиши, фаолияти, қандай маъмурий низолар кўрилиши, шунингдек, кейинги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Суд идораларида ишлашнинг тартиб-қоидалари, судьялик касбининг масъулияти ҳақида сўз юритилди.


Эркин мулоқот тарзида кечган учрашувда талабалар суд тизимидаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.


Шу куни талаба-ёшлар Наманган туманлараро маъмурий судининг очиқ суд мажлисида ҳам иштирок этиб, суд жараёнини кузатиш имкониятига эга бўлдилар.


image
Skip to content