ҲАМКОРЛИКДАГИ АМАЛИЁТ

Суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминланиши фуқароларнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишда муҳим ўринга эга.


Айни жиҳатдан, Наманган вилояти маъмурий суди томонидан Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида ташкил этилган амалий семинар ҳам суд ҳужжатлари ижроси самарадорлигини оширишга бағишланди.

Унда вилоят маъмурий судининг судьялари, мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этдилар.


Мулоқотларда асосий эътибор суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш, ижро ҳужжатларини қайтарилишига сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш ва уларга барҳам беришга қаратилди.


Мазкур масалалар юзасидан судьялар, мажбурий ижро бюроси ходимларининг амалиётда учраётган ҳолатлар бўйича маърузалари эшитилди. Якунда ижро самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш мақсадида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда суд қарорлари ижросини вақтида таъминланишига тўсиқ бўлаётган камчиликларни қонун доирасида бартараф этиш бўйича режалар белгилаб олинди.