“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишда тоифага бўлинган ҳолда ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Биринчи тоифага ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар киритилади. Улар бандлиги таъминланмаган, лекин ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардир.
Иккинчи тоифага бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.
Учинчи тоифадан эса боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, жумладан, боқувчисидан ажралган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I-II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўрин олади. Бундан ташқари, боқувчиси бедарак йўқолган, қонуний никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида ёлғиз яшаётган аёллар ҳам шу тоифага мансубдир.
Тўртинчи тоифадан асосан ижтимоий ёрдамга муҳтож
I ёки II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўрин олади. Уларни меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар ташкил этади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар гуруҳи бешинчи тоифага мансубдир. Бу тоифадан нотурар жойларда истиқомат қилаётганлар, хусусан, маъмурий бинолар, ертўлалар ва яшаш учун мўлжалланмаган бошқа бинолардан бошпана топганлар, доимий яшаш учун тураржойи бўлмаганлар, шундай тураржойга эга бўлган ҳолда шароити бўлмаганлар киритилади. Ушбу тоифадан бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила бўлиб яшаётган, ўзи ёки биргаликда яшаётган оила аъзоларининг номида тураржойи бўлмаган хотин-қизлар ҳам шу тоифага киритилади. Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар гуруҳи олтинчи тоифага мансубдир.
Вилоят судининг судьяси Б.Бабамирзаева