ЭЪЛОН!!!

Наманган вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 24 июнга қадар вилоят судининг девонхона бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Ҳозирги кунда бошқарув ходимлигига Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судья ёрдамчиси лавозимлари вакант эканлиги маълум қилинади.

Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.