Янги қонун муҳокама қилинди

Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлри бўйиа судлов ҳайъати ва туманлараро судлариннг судьялари ҳамда Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги Қонунининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 81, 82 ва 83 моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, уларга кўра, айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш тартиби ва мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар номлари тасдиқланди.

Шунингдек қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этиш тартиби жорий қилинди.

Эндиликда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этиш ундирув қарздорнинг мол-мулкига (бундан пул маблағлари мустасно) қаратилмаган ҳамда қарздорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда қарздорга нисбатан фақат ушбу Қонун              432моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган, яъни 

1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисоб варақларида турган пул маблағларига қаратиш;

2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш хусусида мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 2321 – моддаси билан тўлдирилиб, ушбу моддага асосан суд ҳужжатларини ва бошқа орган ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.


Наманган вилоят  судиг фуқаролик  ишлари

бўйича судлов ҳайъатининг судьяси                                                                  М.Султонова