ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ
Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий ҳудуд 6-сон жазони ижро этиш колониясида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда суд томонидан тайинланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган 30 нафар маҳкумнинг иши кўриб чиқилди.
Улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 5 нафар маҳкумларнинг ўталмай қолган жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига кўра енгилроқ жазо билан алмаштирилиб, жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди.
22 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси манзил колонияларда ўташи белгиланиб, инсонпарварлик тамойиллари қўлланилди.