ФАОЛИЯТ ТАҲЛИЛЛАРИ
Маълумки, 2022 йилнинг январь ойидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатлари ҳузурида Судьялар одоб комиссиялари фаолият йўлга қўйилди. Бу бўйича Судьялар олий кенгаши қарори билан “Судьялар одоб комиссиялари тўғрисидаги Низом” тасдиқланди. Мазкур комиссия фаолияти судьялар томонидан Судьялар одоби кодекси қоидалари бузилиши ҳолатлари юзасидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоғида эълон қилинган хабар ва маълумотларни ўз вақтида холис ўрганилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу борада судьялар малака ҳайъатларига кўмаклашади.
Наманган вилоят судлари судьялари малака ҳайъати ҳузурида ҳам Судьялар одоб комиссияси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида турли учрашув ва мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, шу йилнинг октябрь ойи давомида Наманган вилоят иқтисодий судида, Чуст, Янгиқўрғон, Учқўрғон туманларида суд идоралари ходимлари, аҳоли вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ташкил этилди.
Уларда судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа расмий манбаларда эълон қилинган маълумотлар комиссия томонидан судьяга нисбатан масалани ўрганишга асос бўлиши таъкидлаб ўтилди.
Жўрабек Карабоев,Наманган вилоят судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси раиси
ЭЪЛОН!!!
Наманган вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига олиш бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 8 июлга қадар вилоят судининг девонхона бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
Ҳозирги кунда бошқарув ходимлигига Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси ва Оммовий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош коньсултанти, жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ ва Учқўрғон туман судларининг архивариус лавозимлари вакант эканлиги маълум қилинади.
Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.
ЭЪЛОН!!!
Наманган вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига олиш бўйича танлов эълон қилинади.
Танловда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 24 июнга қадар вилоят судининг девонхона бўлимига мурожаат этишлари мумкин.
Ҳозирги кунда бошқарув ходимлигига Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судья ёрдамчиси лавозимлари вакант эканлиги маълум қилинади.
Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.