Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги – тараққиёт гаровидир
Бугун мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги 2007 йил 16 январда кучга кирган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган.
Мазкур қонуннинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонуннинг 5–моддасида оммавий ахборот воситалари эркиндир деб эътироф этилган.
Ҳар ким, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эгадир.
Давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.
Оммавий ахборот воситалари қонунчиликка мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эга ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Давлат оммавий ахборот воситаларини қуйидаги йўллар билан қўллаб-қувватлаши мумкин:
Шу билан бир қаторда қонун билан оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги ҳам қонунда аниқ белгиланган.
Охирги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлашда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ва материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотларнинг самадорлигини ёритишда улкан ишларни амалга оширмоқда.
Шу билан бирга оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз ривожланишига тўсиқ бўлаётган иллатларни кенг жамоатчиликка очиқ-чиқ ойдин кўрсатишда ва уларни бартараф қилишда жонбозлик кўрсатмоқдалар. Албатта жонажон Ўзбекистонимизни ҳар томонла ривожлнишида муҳим аҳамият касб этади.
Фақатгина эркин оммавий ахборот воситалари мамлкатимизнинг тараққиётига ўз муносиб ҳиссасини қўша олиши мумкин.
Бугун матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан барча соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин қалбимдан табриклаб, уларга машаққатли ишларида доимо омад тилайман.
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъати раиси Абдурахмон Сафаев