СУД ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

Наманган вилояти суди раиси томонидан ҳар бир туман, шаҳар, туманлараро судларида коррупцияга қарши кураш мавзусида учрашув-мулоқотлар ўтказиляпти.

Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьялари ва ходимлари билан бўлиб ўтган ана шундай мулоқотларда вилоят суди раиси суд тизимида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш, уларни келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этиш бўйича муҳим кўрсатма ва топшириқларни берди. Суд идорасида фаолият олиб борадиган инсон борки, асосий вазифаси одил судловни таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бу каби фикрлар фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида ўтказилган йиғилишда ҳам айтиб ўтилди. Ҳар бир судья ва ходим билан бирма-бир суҳбатлашилиб, адолатни қарор топтирувчи шахс бундай иллатдан буткул холи бўлиши кераклиги тушунтирилди.