Республикамизнинг барча ҳудудларида, давлат ва жамоат ташкилотларида бўлгани каби Наманган вилояти судида ҳам “Маҳалла обод – юрт обод!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Бугун эрта тонгдан судья ва суд ходимлари озодалик ва поклик тадбирларида иштирок этиб, юртимиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Умумхалқ хайрия ҳашари вилоятдаги барча судлов ҳайъатлари, туман ва шаҳар судларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.