СУДЛАР ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

Наманган вилояти судлари томонидан 2024 йилда одил судловни таъминлаш борасида қандай ишлар амалга оширилди? Суд мажлисларини ёритишда қандай тартиблар бор? Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топишга қайси суд ваколатли? 

Наманган вилояти судида бўлиб ўтган вилоят судларининг 2024 йилдаги фаолият якунларига бағишланган матбуот анжуманида иштирокчилар шу каби саволларга батафсил жавоб олдилар. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизматлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этган анжуманда дастлаб Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди раислари томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, 2024 йил давомида кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили, ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳамда соҳага оид бошқа маълумотлар ҳақида ахборотлар очиқланди.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш, одил судловни таъминлаш, қонунийлик ва адолат барқарорлигига эришиш борасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Уларнинг савол, таклиф, фикр-мулоҳазаларига суд раислари ва судьялар батафсил жавоблар беришди.

Жараён аниқ далиллар, фаолиятга оид таҳлилий маълумотлар, одиллик ва шаффофликни таъминлашда эътибор қаратилаётган жиҳатларга оид масалалар билан қизғин ўтди.


Наманган вилояти судининг

жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ НОРМАЛАРИНИ СУДЛАРДА ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ

Таҳлиларга кўра, фуқаролик судларида кўриладиган меҳнат низоларининг аксарияти ишга тиклаш ҳамда иш ҳақини ундириш ҳақидаги даъволар билан боғлиқдир. Хусусан, Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2024 йилда меҳнат низоси бўйича 326 та даъво аризаси кўриб чиқилиб, шундан 219 таси қаноатлантирилган. Уларнинг 123 таси ишга тиклаш, 141 таси иш ҳақини ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил этган.

Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида бўлиб ўтган семинар ҳам меҳнат қонунчилиги нормаларини суд амалиётида қўллашга оид масалаларга бағишланди.

Олий суд ҳамда вилоятдаги фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси вакиллари иштирок этган тадбирда меҳнат қонунчилигини амалиётда қўллаш бўйича муҳим ва аҳамиятли жиҳатлар иштирокчилар эътиборига етказилди. Шунингдек, меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, мазкур турдаги низоларга адолатли ечим топиш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатларнинг олдини олиш каби жиҳатлар бўйича фикр алмашилди. Шу билан бирга айрим иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор килишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СУДИ РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Наманган вилояти судида тизимда ишлаётган ёшлар ва амалиётчи талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.


Вилоят суди раиси Алишер Усманов иштирокида ўтказилган учрашувда ватанпарварлик, касбга садоқат, коррупцияга қарши кураш мавзуларида сўз юритилди.

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори суд тизимида ҳам юқори малакали, чуқур билим ва кўникмаларга эга кадрларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланиб, талаба-ёшларнинг суд тизимида махсус амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича “Бўлажак суд ходимлари” клуби жорий этилган.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда вилоят суди раиси соҳадаги ислоҳотларга тўхталиб, судьялик касбининг адолатни, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида гапирди. Келгусида мазкур тизимда фаолият олиб боришни истаган ёшлар мустаҳкам билим олишга интилиши, маънавиятли, кенг дунёқарашга эга бўлиши зарурлигига эътибор қаратди.

Салоҳиятли, ҳар томонлама малакали суд кадрларининг шаклланиши судларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди. Бу ўринда эса суд тизимида фаолият олиб бораётган ҳар бир ходим касбий одоб-ахлоқ қоидалирга риоя қилган ҳолда, ўзига бириктирилган вазифаларни сидқидилдан адо этиши, мазкур жараёнда таъмагирлик, коррупция каби иллатларга қўл урмаслиги лозимлиги таъкидланди.

Юзма-юз мулоқотда ёшлар суд тизими ҳам шарафли, ҳам масъулиятли соҳа эканини чуқур ҳис қилган ҳолда тизимга ҳар томонлама лойиқ бўлиш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириб, фидойилик билан фаолият олиб боришларини билдирдилар.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ

Наманган вилояти судида коррупцияга қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят, туман ва шаҳар судининг судьялари, суд аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят суди раиси Алишер Усманов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Суд органларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек судларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш буйича 2025 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” билан барчани таништирди. Мазкур ҳужжатда одил судловни амалга оширишда коррупциянинг олдини олиш, бунинг учун судьялар ва тизим ходимлари ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб Наманган вилояти судлари тизимида ҳам коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди ва бу бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда суд раислари ва судьялар кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг моддий таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар. Бугун ҳар бир судья ва суд ходими ана шу эътибордан келиб чиқиб ўз ишига масъулият билан ёндашиши кераклиги, коррупция, таъмагирлик каби иллатларга қўл урмаслик лозимлиги, бунинг учун эса, энг аввало, фидойилик ва ватанпарварликда ҳаммага намуна бўлиши, доимий равишда ўз билим ва тажрибасини ошириб бориши зарурлигига эътибор қаратдилар. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловни холис ва беғараз амалга оширишда бор билим ва тажрибаларини аямасликларини билдирдилар.

Наманган вилояти судининг жиноят ишлари бўйича туман-шаҳар судларида фаолият бошлаган тергов судьялари

– Зиявитдинов Озод Лутфитдинович – жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг тергов судьяси,

– Улуғбеков Машрабжон Рузибувоевич – жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг тергов судьяси,

– Эргашев Ёрқин Якубжонович – жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг тергов судьяси,

– Кимсанов Нодиржон Солижонович – жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг тергов судьяси,

– Мухаммадаминов Жамшидбек Бахтиёрович – жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг тергов судьяси,

– Жўрабоев Дадажон Шавкатбекович – жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг тергов судьяси,

– Аброров Азизбек Самиевич – жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг тергов судьяси,

– Турсунов Олимхўжа Орибхўжаевич – жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг тергов судьяси,

– Турабоев Рахматилло Ибрагимович – жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг тергов судьяси,

– Суяров Элёр Убайдуллаевич – жиноят ишлари бўйича Учқўрғон туман судининг тергов судьяси,

– Дадаханов Алишер Хаписович – жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг тергов судьяси,

– Юлдашев Сарваржон Солижонович – жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг тергов судьяси, 

– Хўжамқулов Алишер Йўлдошевич – жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судининг тергов судьяси.

Skip to content