ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ

Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 2-минтақавий ҳудуд 6-сон жазони ижро этиш колониясида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда суд томонидан тайинланган жазодан ўзига тегишли хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтган 30 нафар маҳкумнинг иши кўриб чиқилди.

Улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 5 нафар маҳкумларнинг ўталмай қолган жазоси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига кўра енгилроқ жазо билан алмаштирилиб, жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди.

22 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 113-моддасига асосан ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазоси манзил колонияларда ўташи белгиланиб, инсонпарварлик тамойиллари қўлланилди.

ишга мархамат

ЭЪЛОН!!!

Наманган вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 8 июлга қадар вилоят судининг девонхона бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Ҳозирги кунда бошқарув ходимлигига Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси ва Оммовий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош коньсултанти, жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ ва Учқўрғон туман судларининг архивариус лавозимлари вакант эканлиги маълум қилинади.

Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.

ишга мархамат

ЭЪЛОН!!!

Наманган вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 8 июлга қадар вилоят судининг девонхона бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Ҳозирги кунда бошқарув ходимлигига Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судья ёрдамчиси лавозимлари вакант эканлиги маълум қилинади.


Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.

Наманган шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг сайёр қабули ўтказилди.

Жорий йилнинг 29 июнь куни Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Б.Касимов, Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси О.Зиявиддинов ва жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси С.Қодировлар томонидан Наманган шаҳрининг  “Озод”, “Дамбоғ”, “Шодлик”, “Гузар”, “Янги ҳаёт”, “Илғор” ва “Шарқ тонги”   маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг сайёр қабуллари ўтказилди.

Сайёр қабуллар жараёнида  хотин-қизлар ўзларининг уй-жой, алимент ундириш, оила ва никоҳ муносабатлари, давлат органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда жиноят ишлари бўйича турмуш ўртоқларига нисбатан жазо чораларини ўзгартириш масалаларида мурожаатлар қилдилар. Сайёр қабул вақтида мурожаат қилган 29 нафар хотин-қизларнинг 9 нафарини мурожаатлари қаноатлантирилди. Уларнинг барчаси вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундириш масаласида қилинган мурожаатларни ташкил қилди. Қолган 20 та мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва улар бўйича хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг сайёр қабулларини Наманган шаҳрининг Давлатобод ва Янги Наманган туманларида “маҳаллабай” ўтказиш юзасидан алоҳида режа ишлаб чиқилиб, бундай тадбирларни ҳар ҳафта мобайнида ўтказиш белгиланган.


Вилоят судининг судьяси                                                                                           Б.Касимов

Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги – тараққиёт гаровидир

Бугун мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги 2007 йил 16 январда кучга кирган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун билан мустаҳкамланган.

Мазкур қонуннинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонуннинг 5–моддасида оммавий ахборот воситалари эркиндир деб эътироф этилган.

Ҳар ким, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, оммавий ахборот воситаларида чиқиш, ўз фикри ва эътиқодини ошкора баён этиш ҳуқуқига эгадир.

Давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборотдан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органларининг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланади.

Оммавий ахборот воситалари қонунчиликка мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эга ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Давлат оммавий ахборот воситаларини қуйидаги йўллар билан қўллаб-қувватлаши мумкин:

Шу билан бир қаторда қонун билан оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги ҳам қонунда аниқ белгиланган.

Охирги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлашда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ва материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотларнинг самадорлигини ёритишда улкан ишларни амалга оширмоқда.

Шу билан бирга оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз ривожланишига тўсиқ бўлаётган иллатларни кенг жамоатчиликка очиқ-чиқ ойдин кўрсатишда ва уларни бартараф қилишда жонбозлик кўрсатмоқдалар. Албатта жонажон Ўзбекистонимизни ҳар томонла ривожлнишида муҳим аҳамият касб этади.

Фақатгина эркин оммавий ахборот воситалари мамлкатимизнинг тараққиётига ўз муносиб ҳиссасини қўша олиши мумкин.

Бугун матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан барча соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин қалбимдан табриклаб, уларга машаққатли ишларида доимо омад тилайман.


Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари

бўйича судлов ҳайъати раиси                                                                 Абдурахмон Сафаев

Янги қонун муҳокама қилинди

Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлри бўйиа судлов ҳайъати ва туманлараро судлариннг судьялари ҳамда Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги Қонунининг муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 81, 82 ва 83 моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, уларга кўра, айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш тартиби ва мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар номлари тасдиқланди.

Шунингдек қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этиш тартиби жорий қилинди.

Эндиликда ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этиш ундирув қарздорнинг мол-мулкига (бундан пул маблағлари мустасно) қаратилмаган ҳамда қарздорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда қарздорга нисбатан фақат ушбу Қонун              432моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган, яъни 

1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисоб варақларида турган пул маблағларига қаратиш;

2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш хусусида мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 2321 – моддаси билан тўлдирилиб, ушбу моддага асосан суд ҳужжатларини ва бошқа орган ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.


Наманган вилоят  судиг фуқаролик  ишлари

бўйича судлов ҳайъатининг судьяси                                                                  М.Султонова

Маҳаллаларда учрашувлар ўтказилди

Давлатобод туманининг “Умид”, “Истиқлол” ва “Давлатобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг раиси А.Сафаев иштирокида хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик ва бундай салбий ҳолатларни олдини олиш чоралари, никоҳдан ажралиш ҳолатларини ҳамда оилада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди.

Охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни  оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунида  оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки жинсий, иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонлик ҳам назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан жароҳатлари етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланганлигини. ЖКнинг 103-моддасида эса шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлигини, бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир қилинмоқда.

Вилоятимизда оилавий зўравонликга учраган хотин-қизларнинг ҳисоби олиб борилмоқда. Уларга ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ИИБ) томонидан ҳимоя ордерлари берилиб, моддий, маънавий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Асосий қонунимиз  бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила  жамиятнинг  асосий  бўғини эканлиги  ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда асосий эътибор ёш оилаларнинг ва вояга етмаган фарзандлари бўлган эр-хотинларнинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга қаратилмоқда.

Наманган вилояти суди никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар бўлимлари  ва маҳалла фаолларни билан ҳамкорликда иш юритмоқда.

Кўрилган чораларга қарамасдан вилоятимизда судларнинг ҳал қилув қарорлари асосида никоҳдан ажратиш ҳолатлари бирмунча ошган.

Судлар томонидан оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ҳуқуқий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ажралиш арафасида турган кўплаб эр-хотинларни яраштиришга эришдик. Бироқ бу борада ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтиришимиз шарт.

Шунингдек, оиладаги нотинчлик оқибатида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар келиб чиқаётганлигини, бу борада ҳам тегишли профилактик ишларни кучайтиришмиз, фарзандларимиз тарбиясига масъул бўлишимиз, уларни турли экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолмасликларидан сақлашимиз лозим.

Жамиятимизда қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини маслаҳат берамиз. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг  мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.  Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.

Учрашувлар давомида иштирокчиларга мавзулар бўйича вилоят суди томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар ҳам тарқатилди.

Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича

судлов ҳайъатининг судьяси                                                                                     У.Солиева

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этишда тоифага бўлинган ҳолда ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Биринчи тоифага ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар киритилади. Улар бандлиги таъминланмаган, лекин ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардир.

Иккинчи тоифага бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.

Учинчи тоифадан эса боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар, жумладан, боқувчисидан ажралган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I-II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўрин олади. Бундан ташқари, боқувчиси бедарак йўқолган, қонуний никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида ёлғиз яшаётган аёллар ҳам шу тоифага мансубдир.

Тўртинчи тоифадан асосан ижтимоий ёрдамга муҳтож
I ёки II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўрин олади. Уларни меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар ташкил этади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар гуруҳи бешинчи тоифага мансубдир. Бу тоифадан нотурар жойларда истиқомат қилаётганлар, хусусан, маъмурий бинолар, ертўлалар ва яшаш учун мўлжалланмаган бошқа бинолардан бошпана топганлар, доимий яшаш учун тураржойи бўлмаганлар, шундай тураржойга эга бўлган ҳолда шароити бўлмаганлар киритилади. Ушбу тоифадан бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила бўлиб яшаётган, ўзи ёки биргаликда яшаётган оила аъзоларининг номида тураржойи бўлмаган хотин-қизлар ҳам шу тоифага киритилади. Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар гуруҳи олтинчи тоифага мансубдир.

Вилоят судининг судьяси Б.Бабамирзаева

ишга мархамат

ЭЪЛОН!!!

Наманган вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судларининг суд аппарати ходими лавозими захирасига олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танловда олий ва ўрта-махсус ўқув юртларини юриспруденция йўналиши бўйича тамомлаган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар аризага маълумотнома (объективка) ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотнома, диплом, (чет элда ўқиганлиги тўғрисидаги дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаларини илова қилган ҳолда 2022 йил 24 июнга қадар вилоят судининг девонхона бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Ҳозирги кунда бошқарув ходимлигига Наманган вилоят судининг судья катта ёрдамчиси, жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судья ёрдамчиси лавозимлари вакант эканлиги маълум қилинади.

Манзил: Наманган шаҳри, Н.Номонгоний кўчаси, 10-уй.

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари: уларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асосини мазкур соҳага оид халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг, вазирлик ва давлат қўмиталарининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ташкил этади.
Болалар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишни тартибга солувчи халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига доир асосий халқаро ҳужжатлар билан бир қаторда, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (1989 йил 20 ноябрь), Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга Қуролли можароларда иштирок этувчи болалар тўғрисидаги факультатив Протокол (2000 йил 25 май), Болалар савдоси, бола фоҳишабозлиги ва бола порнографиясига қарши бола ҳуқуқлари бўйича Конвенцияга қўшимча Протокол (2000 йил 25 май), БМТнинг Озодликдан маҳрум этилган балоғатга етмаган болаларни ҳимоя қилишга доир Қоидалари (1986 йил 21 май) ва бошқа ҳужжатларни киритиш мумкин. Ушбу халқаро ҳужжатларнинг аксарияти Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ҳамда миллий қонунчилигимизни шакллантиришда улардаги асосий тамойил ва қоидалардан фойдаланилган.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ҳамда улар томонидан содир этилган маъмурий ва жиноий ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларини киритиш мумкин. Жумладан, ЖКнинг айрим моддаларида жиноятнинг айнан вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилгани оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилган бўлса (110-модданинг 2-қисми «а» банди, 113-модданинг 3-қисми «б» банди, 137-модданинг 2-қисми «а» банди, 245-модданинг 2-қисми «а» банди), муайян моддаларда воя­га етмаганларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланган (122-модда — вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, 127-модда — вояга етмаган шахс­ни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш).

Жиноят кодексида «Вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари» деб номланган алоҳида бўлим бўлиб, унда вояга етмаганларга нисбатан қўлланадиган жазолар тизими (81 – 85-моддалар) ва уларни тайинлаш (86-модда), жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш тартиби (87 – 90-моддалар) белгилаб берилган. Жиноят процессуал кодексида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби (121-, 253-, 547 – 564-моддалар) аниқ кўрсатиб ўтилган.

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги, «Ўзбе­кис­тон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари тўғрисида»ги қонунлари, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш субъектларини ислоҳ этишга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, уларнинг ижросини таъминлашга оид идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни киритиш мумкин.

Прокуратура вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш асосий вазифаларидан бири бўлган давлат органи саналади. Прокуратура органлари тизимида вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бола ҳуқуқлари, воя­га етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш ва профилактика қилишга доир қонунларнинг ижросини назорат қилиш бўйича махсус тузилмалар фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни фуқароларнинг, шу жумладан, болаларнинг таълим олиш соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан биридир.

«Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ давлат ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди. Болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, спорт иншоотлари ва бош­қа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради (5-модда).

Бугунги кунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳоли тураржойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни ташкил этувчи марказий субъектлардан ҳисобланади. Қонунга мувофиқ, фуқаролар йиғини кенгаши: икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга нафақаларни шу мақсадда ажратилган давлат бюджети маблағларидан белгиланган тартибда та­йинлайди ва тўлайди; тегишли ҳудудда жамоат тартибини таъминлашда, жумладан, фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишида, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашади; илгари судланган ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бошқа шахсларга тар­биявий таъсир ўтказиш учун фахрийлардан, хотин-қизлар ва ёшлар, маданият ва дин вакилларидан иборат комиссиялар тузади.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида фаолият кўрсатувчи вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг аҳамияти катта. Уларнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳа­қи­да»ги қарори билан тартибга солинади.

Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юқоридаги таҳлили ушбу фаолиятни ҳуқуқий таъминлаш соҳасида ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлигини кўрсатади. Биринчидан, бугунги кунда бу борадаги айрим қонунлар, айниқса, қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан Конституция нормалари ўртасида зиддиятлар мавжуд; иккинчидан, бу борадаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари ўртасида ўзаро қарама-қаршилик мавжуд; учинчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда айрим қоидалар такрорланиши кузатилади; тўр­тинчидан, айрим қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар умумий қоидалар, профилактика субъектларининг вазифалари ва функцияларини белгилаш билан чекланилган, уларни жорий этишга доир нормалар эса йўқ. Бундан ташқари, амалиётда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, айниқса, қонун ости ҳужжатларининг ҳаммасидан ҳам ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширишда иштирок этувчи субъектларнинг фойдаланиши чегараланган, уларнинг ўзаро ҳамкорлик шакллари ва механизмини тартибга солувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат эса мавжуд эмас.

Вилоят судининг судьяси:                                                     Б.Бабамирзаева

Skip to content